Ўзбекистон

Товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

Мазкур давлат хизмати Адлия вазирлиги томонидан кўрсатилади.

Товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

 

19 сентябрь куни Ҳукумат қарори билан Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Регламентга кўра, мазкур давлат хизмати Адлия вазирлиги (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади. Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани топшириш бўйича ҳаракатлар талабнома берувчи томонидан бевосита ёки вакили орқали амалга оширилади.

 

Шунга кўра, давлат хизматидан фойдаланиш учун ваколатли органнинг ахборот тизими ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёхуд почта алоқаси бўйича талабнома топширилади. Сўнг талабнома берувчи 3 ой давомида талабнома топшириш учун патент божи тўловини амалга ошириши керак.

 

Патент божи тўлангач, талабнома қабул қилиниб, унинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарнома талабнома берувчига юборилади.

 

Интеллектуал мулк маркази талабнома келиб тушган санадан 30 кун давомида талабноманинг расмий экспертизасини амалга оширади.

 

Регламентга кўра, жумладан, қуйидагилар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилмайди:

 

—давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар;

 

—товар ва унинг тайёрловчиси тўғрисидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;

 

—жамият манфаатларига, одамийлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди | Zamon.uz