Ўзбекистон

"Таълим тўғрисида"ги қонунни такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди

Гуруҳ ўз таклифларини 1 ой муддатда Қонунчилик палатасининг Кенгашига тақдим этиши шарт.

"Таълим тўғрисида"ги қонунни такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди

 

Қонунчилик палатасига кўра, 2020 йилда қабул қилинган қонунни “соҳадаги ислоҳотлар ва бугунги кун талабидан келиб чиқиб такомиллаштириш” зарурати туғилган.

 

Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори билан, “Таълим тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

 

Қарорда қонунни “соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва бугунги кун талабидан келиб чиқиб такомиллаштириш” зарурати борлиги айтилади.

 

Гуруҳ ўз таклифларини бир ойлик муддатда, таълим тўғрисидаги миллий қонунчиликни ва илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда ишлаб чиқиши ва Қонунчилик палатасининг Кенгашига тақдим этиши керак.

 

28 нафар аъзодан иборат ишчи гуруҳга палата спикери Нурдинжон Исмоилов раислик қилади. Гуруҳдан парламент вакиллари, ҳукумат расмийлари ва бошқалар ўрин олган.

 

2023 йил апрел ойида Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таълим мазмунини белгиловчи (таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликларга оид) қатор ваколатлари шу марказга ўтказилган эди. “Таълим тўғрисида”ги қонунда бу марказ таълим соҳасидаги ваколатли давлат органлари қаторида акс этмаган. Қонун бундан 3 йил олдин – 2020 йил 24 сентябрдан кучга кирган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

"Таълим тўғрисида"ги қонунни такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди | Zamon.uz