Ўзбекистон

“Фарзандимга ҳамшира дори ичирган. Аммо мен буни кеч билдим”: сўз — ота-оналар

65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” воқеасининг оғриғи ҳали унутилмай, Наманганда 70 дан ортиқ боланинг оммавий заҳарланиши барча ота-оналарнинг тинчини бузди.

“Фарзандимга ҳамшира дори ичирган. Аммо мен буни кеч билдим”: сўз — ота-оналар

 

Чуст туманида болаларнинг оммавий заҳарланиши содир бўлди. Ота-оналар фарзандларига йод берилгани ҳақида маълум қилган (шу ҳафтадан бошлаб Ўзбекистонда болаларни йодлаш бўйича ҳафталик дастур бошланган).

 

Namanganliklar.uz Telegram-каналида эълон қилинган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, 21 сентябрь куни соат 16:00 дан бошлаб туман тиббиёт бирлашмасига 71 нафар бола ётқизилган. Уларда иситма, баъзиларида қорин оғриғи, диарея ва қусиш каби аломатлар кузатилган.

 

Бошқарма тезкор ишчи гуруҳ тузиб, ўрганишларни бошлаган. Аҳволи қониқарли бўлган 9 нафар бола уйига жўнатилган. Қолган болалар ҳозирда шифокорлар назоратида.

 

Касалликнинг шубҳали сабабига аниқлик киритилмаган.

 

Бугун эрта тонгда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Чустда болаларнинг оммавий заҳарланишини тасдиқловчи баёнот берди. Аммо эҳтимолий сабабларни ҳам, жабрланганлар сонини ҳам кўрсатмади.

 

Хабарда болаларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари олиб борилаётгани, уларга якуний ташхис қўйиш мақсадида белгиланган талаблар асосида намуналар олиниб, экспертизадан ўтказилаётгани айтилган.

 

Ҳолат (доимгидек) Соғлиқни сақлаш вазири томонидан назоратга олинган.

 

Қайд этилишича, 10 нафар бола уйига жўнатилган. Вазирлик қўшимча маълумот тақдим этишга ваъда ҳам берди.

 

Тунда Бош прокуратура матбуот хизмати заҳарланиш бўйича терговга қадар текширув ўтказилаётгани ва ҳолат прокуратура назоратига олинганини маълум қилди.

 

Расмий баёнотда, шунингдек, вояга етмаган болалар нимадан заҳарлангани ҳали номаълум бўлганлиги учун жамоатчиликдан нотўғри ва турли тахминларга асосланган хабарларни тарқатмаслик сўралди.

 

“Кеча ўғлим мактабдан келганда ҳолсиз, бироз иссиғи бор эди. Дори ичирдим, иситмаси сал тушгандек бўлди. Лекин қорин соҳасида кучли оғриқ ва қайт қилиш ҳолати кузатилгани учун кечга яқин туман тез тиббий бўлимига бордик. Шифокор ўғлимдан кун давомида нималар егани ва ичганини сўради. Гап орасида синфхонада ҳаммага дори тарқатилгани ва шуни ичгани ҳақида айтиб қолди. Очиғи, бундан бехабар эдик. На ўқитувчиси, на мактаб ҳамшираси бизни огоҳлантирган. Кўрсатилган ёрдамдан сўнг 2-3 соатда фарзандимнинг аҳволи ўнгланди. Кечанинг ўзидаёқ уйга рухсат беришган, — дейди жабрланган болалардан бирининг онаси (турмуш ўртоғи рухсат бермагани боис аёлнинг исм-шарифи очиқланмади).

 

“Қизим бу йил 1-синфга чиқди. Чоршанба куни мактабдан келиб ҳамшира дори бергани ва ўшандан кейин боши оғриб, кўнгил айниши тўхтатганини айтди. Онам шифокор бўлганликлари боис ўзлари муолажа қилдилар. Ҳозир аҳволи яхши. Нохуш ҳолатлар ортда қолди”, — дейди чустлик Шаҳло Раҳмонов.

 

“Пайшанба куни ўртанча ўғлим ‘мактабда  тиббиёт хонасига бордим, кўнглим айниб қорним оғриди’ деди. Ҳамшира “овқатланиб ол, яхши бўласан”, дебди. Бугун сўрадим, ‘мабодо дори ичмадиларингми’ деб. ‘Чоршанба куни ҳаммамиз ичдик’, деди. Биз ота оналар бехабар, чунки бу дори ҳақида мактабнинг Телеграм гуруҳида айтилмади, ота-оналар розилиги сўралмади ҳам. Авваллар сўраларди, эллик фоиз ота-она розилик бермасди. Ҳозир устозидан сўрадим қанақа дори деб. Номини билмас экан, коробкасини топиб ёзвораман деди. Ҳар ҳолда йод бўлса керак. Катта ўғлимда буқоқ бор, микройодид ичиб юради, ножўя таъсири бўлмаган. Бу мактабларга тарқатилаётган йод дорисини номини билиш керак, синалганми ўзи, қарши кўрсатма борми, муддати қанақа. Тез орада аниқлашиб қолишар. Лекин йод етишмаётган болалар чиндан кўп, ташаббус хайрли эди, шу нимадир бўлиб тескарисига ишлайдида бизда ислоҳотлар: энди олди-қочди Телеграм гуруҳларда йодни номи қаро бўлди, текини турсин, аптекадан ҳам олишлари даргумон”, — дейди Facebook фаолларидан бири, таржимон Нодирабегим Иброҳимова.

 

Кенг муҳокамалардан сўнг мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Кўрсатма хати” эълон қилинди.

 

Мазкур масалага Президент ҳам алоҳида эътибор қаратди. Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда, улар тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди. Давлат раҳбари бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бормоқда. Вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Фарзандимга ҳамшира дори ичирган. Аммо мен буни кеч билдим”: сўз — ота-оналар | Zamon.uz