Ўзбекистон

ДХХ қалбаки валюталар муомалаcига чек қўйди

Текширув давомида ноутбук, рангли принтер, сканер, қоғоз кесувчи ускуналар ҳужжатлаштириб олинган.

ДХХ қалбаки валюталар муомалаcига чек қўйди

 

Сирдарё вилоятида ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Оқолтин туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс алдов йўли билан 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, улардан бирига 10 минг, иккинчисига эса 4 минг, жами 14 минг қалбаки АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган вақтида ушланди.

 

Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғиждувон туманида яшовчи, 1986 ва 1989 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс харидорга қалбаки 10 минг АҚШ долларини 5 минг АҚШ долларига сотишга келишади.

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, улар қалбаки 8300 АҚШ долларини бериб ва қолганини тез кунда етказишларини айтиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланди.

 

Навоий вилоятида ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қизилтепа туманида ва Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи, 1993-1997 йиллар оралиғида туғилган 3 нафар шахс 200 минг сўмлик қалбаки купюралардан иборат 400 млн. сўм қалбаки пулларни 160 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланди.

 

Шунингдек, улар томонидан қалбаки пуллар тайёрланган савдо дўкони биноси кўздан кечирилганда купюралар тайёрлашда фойдаланилган ноутбук, рангли принтер, сканер, қоғоз кесувчи ускуна, 14 дона қалбаки 200 минг сўмлик, 1 дона 100 минг сўмлик ва 8 дона оқ қоғознинг бир томонига чоп этилган 200 минг сўмлик купюралар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.