Ўзбекистон

Нима учун кузда аллергик касалликлар кучаяди?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Нима учун кузда аллергик касалликлар кучаяди?

 

Мавсумий аллергия нафақат баҳор ва ёз мавсуми, балки куз фаслида ҳам кузатилади. Хўш, бу қандай омиллар билан боғлиқ?

 

Мутахассиснинг маълумот беришича, агар сентябрь, октябрь, ноябрь ойлари ҳам нисбатан иссиқ келиб, ёғингарчик бўлмаса, ўсимлик чангчалари ўз аллергик хусусиятини сақлаб қолади. Салқин кунлар бошлагач, замбуруғ спораларининг ёмғирдан кейин ҳавога юқори концентрацияда кўтарилиши натижасида замбуруғга нисбатан аллергик ҳолатларнинг оғир формалари учрайди.

 

Бундан ташқари, уй чанги ва ит, мушук сингари ҳайвонлар юнги ҳам симптомларни келтириб чиқарувчи муҳим аллергенлар ҳисобланади.

 

Жумладан, куз ойларида замбуруғ споралари энг кўп учрайдиган манба — дарахт ва буталардан тўкилган япроқлардир. Бундан ташқари, аллергенлар зах ёки моғорлаган хоналар ҳамда ертўлаларда ҳам кузатилади.

 

Бунинг олдини олиш учун хонадонингиз ҳовлиси ёки боғ ва айвонларингизни, қолаверса, тарнов ва мўриларни тўкилган барглардан тозалаш зарур.

 

Қолаверса, ҳаммом ва ошхонани моғорлардан холи тутиш тавсия этилади. Шунингдек, хона ичидаги намлик даражасини камайтириб, уни 25-50 фоизгача сақлаш муҳим.

 

Салқин об-ҳаво муҳити уй чангларининг кўпайиши учун ҳам қулай. Бундай шароитда аллергенлар концентрацияси ортиб, аллергик ринит, конъюнктивит ёки астма белгилари кучаяди. Бу, айниқса, яхши исимайдиган ва зах хоналарда кўпроқ кузатилади.

 

Аллергияни қўзғатувчи яна бир манба — уй ичидаги чанг тўпловчи жиҳоз ва анжомлар — гилам ва тўшамалар, ёстиқлар, девор қопламалари, юмшоқ мебеллар ва ўйинчоқлар ҳамда китоблардир.

 

Мавсумий аллергияга мойил одамларнинг тахминан ярми уй ҳайвонлари юнгидан  азият чекади. Бундай вазиятда аллергик реакциялардан бутунлай холи бўлиш имконсиз. Бироқ хоналарни тез-тез тозалаш ва шамоллатиб туриш орқали симптомларни камайтириш мумкин.

 

Аллергия белгилари кузатилган беморлар ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилишлари тавсия этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Нима учун кузда аллергик касалликлар кучаяди? | Zamon.uz