Ўзбекистонда бир кишининг кунлик сув истеъмоли қанча?
“Ўзсувтаъминот” АЖ бу бўйича маълумот берди.

Ўзбекистонда кунлик бир кишига сув истеъмоли ўртача неча литрга тўғри келиши айтилди. Бу бўйича “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълумот берди.
Ўзбекистонда марказлашган ичимлик сув билан таъминланган аҳоли пунктларида, саноат корхоналари ва бошқа истеъмолчиларни чиқариб ташлаганда, республика бўйича кунлик бир кишига истеъмол ўртача 99,2 литрга тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баробар қимматлаши бўйича хабар тарқалган ва бу маълумот инкор этилганди.







