Ўзбекистон

Тошкентда поездда “селфи” олмоқчи бўлган йигитни ток урди

Унинг танаси 98 фоиз куйгани айтилмоқда.

Тошкентда поездда “селфи” олмоқчи бўлган йигитни ток урди

 

Тошкентда поезд вагони томида “селфи” олмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни ток урди. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида хабар берилди.

 

Маълум қилинишича, воқеа 20 сентябрь куни соат 19:05 да “Ҳамза” станциясида содир бўлган.

 

Йигит электр токи уриб, ерга йиқилган ва воқеа жойига етиб келган станция ходимлари унинг ёниб кетган кийимларини ўчиришган. Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва тез ёрдам чақирилган.

 

Йигит танасининг 98 фоизи ток уриши натижасида куйгани ва ҳозирда аҳволи оғир экани айтилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.

custom img

Самарқандда транспорт соҳасига бағишланган "Миллий саноат занжири" кўргазмаси ўтказилади

Тадбир 15–16 июль кунлари Жомбой туманидаги "Sof Expo" кўргазма марказида бўлиб ўтади.

custom img

Ўзбекистонда 1 фоизлик солиқ кешбеки бекор қилиниши мумкин

Оммавий рағбатлантириш ўрнига солиқ хавфи юқори бўлган соҳаларда манзилли рағбатлантириш ва давлат лотереяларини жорий этиш тавсия қилинмоқда. Бу орқали бюджет харажатларини қарийб 20 бараварга қисқартириш мумкин.

custom img

Фарғонада МИБ орқали 14 кишининг иш ҳақи ундириб берилди

Маълум бўлишича, корхона ходимлардан 350 млн қарздор бўлган.

custom img

Тошкентда фуқаро кредит қарзини машинасини сотиб тўлади

Маълум бўлишича, фуқародан банк фойдасига 347 млн қарздорлик ундирилиши белгиланган.

custom img

Жиззахлик ота алимент ўрнига икки хонали уй берди

Шу тариқа у келгуси алимент тўловларини олдиндан қоплаган.

custom img

Фарғонада МИБ 40 млрд долларлик мулкни хатлади

Ижро ҳужжатига кўра, бюро томонидан 3,2 млн долларлик кредит қарзи ундирилмоқда.

custom img

Қорақалпоғистонда солиқ қарзлари мажбурий ундирилмоқда

Биргина Қонликўл туманида жорий йилнинг ўтган даврида солиқ қарздорлигини ундиришга оид жами 17 млрд 766 млн сўмлик 487 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган.

custom img

Бухорода университетга тегишли 5 та машина хатланди

Маълум бўлишича, МИБ орқали ишга тикланган ходимга маъмурият маош тўлашни хоҳламаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"