Жо Байден янги антирекорд ўрнатди
Ташқи сиёсат соҳасида аҳолининг 53 фоизи Байден фаолиятидан норози.

Сўровномада иштирок этганларнинг 41 фоизи АҚШ президентининг иш фаолиятини маъқуллайди. Бу унинг лавозимини эгаллаганидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.
Ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, АҚШ фуқароларининг 51 фоизи президент фаолиятидан норозилигини билдирган.
Шунингдек, ташқи сиёсат соҳасида 53% одам Байденнинг фаолиятини маъқулламаяпти. Сайловчиларнинг 59 фоизи унинг президентлиги даврида юзага келган иқтисодий вазиятдан норози. Бундан ташқари, респондентларнинг 74 фоизи АҚШнинг 80 ёшли раҳбари руҳий ва жисмоний саломатликка эга эмаслигидан жиддий қўрқишини айтди.
Аввалроқ Байден журналистларга мактабни 300 йил аввал тугатганини айтган эди. Агар у келаси йилги сайловларда ғалаба қозонса, мамлакат тарихидаги энг кекса етакчига айланади.







