Ўзбекистон

Kompromatuzb иши бўйича якуний ҳукм ўқилди

Ҳукмга кўра, Хуршид Далиев ва Сиёвуш Ҳошимов 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Kompromatuzb иши бўйича якуний ҳукм ўқилди

 

Kompromatuzb Telegram каналига алоқадор журналистлар — Хуршид Далиев ва Сиёвуш Ҳошимов 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Мавжуда Мирзаевага эса 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

26 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Хуршид Далиев (1984 йилда Андижон вилоятида туғилган), Сиёвуш Ҳошимов (1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган), Аҳмадулло Аҳмаджонов (2004 йилда Андижон вилоятида туғилган) ва Мавжуда Мирзаева (аёл, 1973 йилда Андижон вилоятида туғилган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.

 

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси т. Обидов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.

 

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

 

Хуршид Далиев Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 1-бандига асосан жиноят ишининг айрим эпизодлари бўйича Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди (оқланди). х. Д. Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми «а» банди, 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли топилиб, унга Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида жарима ва 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди. Тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси умумий тартибли колонияларда ўттатирилиши белгиланди.

 

с.х. Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-бандига асосан жиноят ишининг айрим эпизодлари бўйича Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми ва 165-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди (оқланди). с.х. Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми «а» банди ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли топилиб, унга Жиноят кодексининг 59 ва 61-моддалари тартибида 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси умумий тартибли колонияларда ўттатирилиши белгиланди.

 

А.А. Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-бандига асосан Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми ва жиноят ишининг айрим эпизодлари бўйича 165-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди (оқланди). Унга нисбатан 165-моддаси 3-қисми «а» банди бўйича эълон қилинган айбловнинг қолган эпизодлари Жиноят кодексининг 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 1-қисмига қайта малакаланди. Шу тариқа А.А. Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Жиноят кодексининг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми ва 165-моддаси 2-қисми «а», «в» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаб, 59-моддаси тартибида 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Шу билан бирга жиноят иши доирасида жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.

 

 

Мазкур ҳукмдан норози тарафлар Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига процессуал қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоятлар беришга, прокурор эса протест билдиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.