Ўзбекистон

Нагоя шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги очилди

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг турли хорижий мамлакатларда 40 га яқин фахрий консулликлари фаолият юритмоқда.

Нагоя шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги очилди

 

Нагоя шаҳрида Ўзбекистон фахрий консуллиги очилди. Фахрий консулликнинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Нагоя шаҳридаги фахрий консули этиб тайинланган IM Corporation компанияси маслаҳатчиси, "Нагоя-Ўзбекистон" дўстлик ассоциацияси маслаҳатчиси Хироюки Итога тегишли консуллик патенти тантанали топширилди.

 

Ўзбекистоннинг Токиодаги дипломатия ваколатхонаси маълумотига кўра, тадбирда сўзга чиққан Япония томони вакиллари янги ташкил этилган Ўзбекистоннинг Нагоя шаҳридаги фахрий консуллиги президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабр ойида Нагоя шаҳрига ташрифининг амалий натижаларидан бири бўлганини қайд этди. 

 

Япония парламенти қуйи палатаси Қонунчилик ва суд масалалари қўмитасининг раиси Тадахико Ито Аичи префектурасида истиқомат қилаётган 500 нафардан ортиқ ватандош ва япон туристларини Ўзбекистонга кенг жалб қилиш мақсадида Фахрий консуллик билан биргаликда "Нагоя-Тошкент" ҳаво қатновларини тиклаш ва чартер қатновларини ишлаб чиқишга эҳтиёж катта эканини айтди.

 

Маълумот учун, ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг турли хорижий мамлакатларда 40 га яқин фахрий консулликлари фаолият кўрсатмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Нагоя шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги очилди | Zamon.uz