Ўзбекистон

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони қисқартирилмоқда

Бунда Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони қисқартирилмоқда

 


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб Президентимизнинг АҚШга ташрифи, БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида сўзлаган нутқи, тадбир доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчилари саммитида иштироки, хорижий давлатлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан ўтказган учрашувларининг аҳамияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

 

Мамлакатимиз халқаро муносабатларда фаол ташқи сиёсатни йўлга қўяётгани ва бу халқаро ҳамжамият томонидан чуқур эътироф этилаётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг тарихий нутқида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслардан келиб чиқиб, партия ва унинг фракцияси олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

 

Шундан сўнг, депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилдилар.

 

Ушбу қонун лойиҳаси билан Олий Мажлис палаталарининг фаолиятини тартибга солувчи қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш, шунингдек, замонавий талабларга жавоб берадиган ихчам давлат бошқарувини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, у билан 13 та қонун ва 1 та кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бунда Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда.

 

Лойиҳадаги ушбу нормалар фракция аъзоларининг қизғин мунозараларига сабаб бўлди. Айрим депутатларнинг фикрича, фракция раҳбарларининг ҳозирда Спикер ўринбосарлари лавозимида фаолият юритишлари кейинчалик ҳам қолдирилиши керак ва бу масъулиятни таъминлайди.

 

Қонун ташаббускорларининг қайд этишича эса Спикер ўринбосарларининг фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги, энг аввало, уларнинг холислигини таъминлайди, шу билан бирга, партиялар, фракциялар мустақиллигини кафолатлаб, уларнинг фаолиятини янада кучайтиришга хизмат қилади.

 

Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдирди. Лойиҳадаги айрим нормалар бўйича турли саволлар кўтарилди. Қизғин бахс-мунозалардан сўнг, қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

 

Йиғилишда кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони қисқартирилмоқда | Zamon.uz