Тошкент–Майами ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
Бу ҳақда Тпанспорт вазирлиги хабар берди.

Тошкент ва Майами ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин.
Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев АҚШга сафари чоғида Майами халқаро аэропортининг маркетинг ва савдо бўйича директори Эмир Пенеда билан учрашган.
Учрашувда Тошкент ва Майами аэропортлари ўртасида мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш истиқболи муҳокама этилди.







