Ўзбекистон

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган шахснинг юк машинаси мусодара қилинди

Фуқаро 10 кун ичида иккинчи марта шундай ҳуқуқбузарлик содир этган.

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган шахснинг юк машинаси мусодара қилинди

 

Қайд этилишича, туманнинг «Қорасарой» маҳалласидан оқиб ўтувчи сув бўйига қурилиш чиқиндилари тўкиб кетилган. Мазкур ҳолат эса ҳудуддаги хонадонлардан бирига ўрнатган кузатув камерасига тушиб қолган.

 

Тезкор экологик суриштирув ишлари натижасида чиқиндиларни шу маҳалланинг Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро A.T. ўзининг «Зил» юк машинаси ёрдамида ташлагани аниқланган.

 

Таъкидланишича, A.T. аввал ҳам шундай ҳуқуқбузарлик содир этган ва 2023 йилнинг 7 сентябрь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1- моддаси (Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш) 3-қисми билан далолотнома тузилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробарида – 1 миллион 650 минг сўм жарима қўлланилган. Орадан 8 кун ўтиб эса фуқаро томонидан такрорий ҳуқуқбузарлик содир этилган.

 

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг юқоридаги моддасига кўра, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарлик қуроли мусодара қилиниши белгилаб қўйилган.

 

Шунга асосан, айни дамда A.T.нинг транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилиб, мусодара қилиниши юзасидан ҳужжатлар тўпланган ва судга даъво аризаси киритилаётгани маълум қилинган.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"