Учқудуқда спорт зали ёниб кетди
Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманидаги спорт залида ёнғин юз берди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.
Ҳодиса Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси Учқудуқ ҳудудий бошқармасига қарашли "Ёшлар" спорт залида содир бўлган. Ҳозирда ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва талафот етказилмаган.







