Пойтахтда илк бор Туркий тилли давлатларнинг "Қардошлик санъати" форуми ўтказилади
Форум бугун «Ўзбекфилм» киноконсернида ХV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

30 сентябрь куни «Ўзбекфилм» киноконсернида ХV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Туркий тилли давлатлар (Турксой) кинонамоёндалари иштирокида “Қардошлик санъати” форуми ўтказилади, дея хабар бермоқда фестиваль ахборот хизмати.
Унда Турксой Халқаро ташкилотига аъзо мамлакатларнинг энг яхши киноижодкорлари тақдирланиб, туркий халқлар кинематографлар уюшмасининг ташкил этилади. Шунингдек, томошабинларни Айла Челик, Талиб Теле, Зейнеп Ҳасенли ва Женисбек Пиязов каби таниқли санъаткорларнинг чиқишлари бўлиб ўтади.
Таъкидланишича, форум давомида Туркий халқлар кинематографлар уюшмаси тузилиб, бир қатор меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.







