Сергелидаги портлаш сабаби маълум бўлди
Омборхонада кимёвий моддалар сақлангани ва улар ўзаро реакцияга киришгани айтилмоқда.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида портлаш содир бўлган омборда кимёвий воситалар сақланган. Бу ҳақда Bugun.uz нашри ёзмоқда.
Маълумотларга кўра, портлашга кимёвий воситаларни сақлашда хавфсизлик қоидалари қўпол бузилиши сабаб бўлган.
Омборда хавфсизлик қоидаларига зид равишда сақланган кимёвий воситалар ўзаро реакцияга киришган. Бунинг оқибатида аввал ёнғин келиб чиққан, сўнг кучли портлаш содир бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳодиса ортидан ИИВ Тергов департаменти томонидан ЖКнинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» ва «Б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.







