Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши ҳибсга олинди
Улар омборхона ҳудудида фаолият юритган тадбиркорлар экани айтилмоқда.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида юз берган портлаш ортидан 4 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, "Qalampir" нашри хабар бермоқда.
Сергели тумани “Қурувчилар” даҳасида жойлашган “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонанинг портлаши ортидан 4 киши қўлга олинган. Улар ушбу омборхона ҳудудида ижара шартномаси асосида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари директорлари ҳисобланади.
ИИВ Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”Б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Қўлга олинганларнинг шахси, ушбу омбор ҳудудида қандай корхоналар ижара шартномаси асосида фаолият юритгани ҳозирча маълум эмас.







