Америкалик актёр ва режиссёр Гўри Амир мақбарасидаги таассуротлари ҳақида гапирди
XV Тошкент халқаро кинофестивалининг Самарқанддаги ёпилиш маросимида америкалик актёр ва режиссёр Кевин Спейси сўзга чиқди.

XV Тошкент халқаро кинофестивалининг Самарқанддаги ёпилиш маросимида америкалик актёр ва режиссёр Кевин Спейси сўзга чиқди:
"Бугун кино байрамида сизлар билан бирга эканлигимдан бахтлиман.
Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасида бетакрор нақшларни томоша қилаётган вақтимда чап қўлим увушиб қолди ва мени тарихий шаҳардаги замонавий тиббиёт муассасасига олиб боришди. Менга тезкор ёрдам кўрсатишди ва яхшики, жиддий ҳеч нарса содир бўлмапти. Самарқандда бу қадар малакали тиббиёт мутахассислар борлигидан ҳайратга тушдим.
Инсон ҳаёти жуда нозик ва қисқа, шундай экан ҳамма биргаликда бир-бирини қўллаб яшаши керак, — деди Спейси.







