Энди уйсизлар 6 ой вақтинча тураржойга жойлаштирилади
Бу “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан амалга оширилади.

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари директорларига муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини Агентлик ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга олти ой муддатгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилади.
Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида алоҳида вақтинчалик бошпаналар (шелтерлар) фаолияти йўлга қўйилади.







