Тошкент аэропорти яқинидаги кўприкдан автобус ва юк машиналарининг ўтиши чекланди
Автобус йўналишларининг ҳаракати янгича тартибда ташкил этилади.

1 октябрдан Тошкент халқаро аэропорти ва Бобур кўчасини боғловчи кўприк йўлини таъмирлаш ишлари доирасида кўприк йўли орқали автобуслар ва юк транспортининг ҳаракати вақтинчалик чекланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур кўчалар орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишларининг ҳаракати қуйидагича ташкил этилади:
67, 76, 94-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидаги Яккасой ТИИБ бекатида қисқартирилади.
11, 40, 45-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, A.Qahhor, A.Qahhor-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, Темирйўлчилар, H.Aliyev, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади
61, 106-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Аэропорт-2 бекатида қисқартирилади.
47, 77-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, A.Qahhor, A.Qahhor-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, S.Banokatiy, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади.







