Хоразмда болалар мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда
Ҳолат юзасидан расмийлар изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Хабарда Қўшкўпир тумани 19-сон мактаб ўқувчилари директор томонидан шоли экини экилган ер майдонига ишлаш учун юборилгани келтирилган.
Ҳолат юзасидан ваколатли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ушбу вазият ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинди.
Ўрганиш натижасида мактаб директори томонидан ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмади.







