Ўзбекистон

Тошкент халқаро кинофестивали якунида "Энг яхшилар" тақдирланди — фото

Самарқанддаги "Боқий шаҳар" мажмуасида 65 йиллик тарихга эга "Ипак йўли дурдонаси" XV Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.нлар энди пластик идиш-товоқлардан фойдалана олмайди.

Тошкент халқаро кинофестивали якунида "Энг яхшилар" тақдирланди — фото

 

Кеча, 2 октябрь куни Самарқанд шаҳридаги «Боқий шаҳар» мажмуасида «Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Ёпилиш маросимидан аввал жаҳон ва Ўзбекистонга машҳур киноюлдузлар махсус ташкил этилган қизил йўлакдан ўтди. Тадбирда 400 га яқин киноижодкорлар, актёр ва актрисалар, режиссёр ва кинооператорлар, продюсер ва кинотанқидчилар, киношунос олимлар иштирок этди.

 

 

Тантанали маросимда франциялик машҳур актёр, ўзбек томошабинларига «Такси» филмидаги роли билан таниш бўлган Сами Насери, «Етти», «Американча гўзаллик» фильмлари билан машҳур бўлган америкалик Кевин Спейси ҳам қатнашди. Тадбир Спейсининг нутқи билан бошланди.

 

Шундан сўнг, қатнашчилар учун Самарқанд шаҳри ҳақида тайёрланган видео намойиш этилди. Шунингдек, «Матонат» ҳужжатли фильми режиссёри Шуҳрат Маҳмудов ва «Самарқандда қовун таровати» кинокартинаси режиссёри Али Ҳамроевлар тақдирланди.

 

 

Кейин эса Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқди ва барчани омадли ўтказилган яна бир фестиваль билан табриклади. Тадбир давомида Жаҳон киноси ривожига қўшган ҳиссаси учун режиссёрлар россиялик Александр Сокуров, грузиялик Ираклий Квирикадзе ва италиялик Пиетро Марчеллолар тақдирланди.

 

Маросим якунида Марказий Осиё фильмлари танлови ғолиблари эълон қилинди.

 

 

Унга кўра, Тожикистоннинг «Фортуна» фильми фестиваль дирекциясининг махсус совринига, қозоғистонлик режиссёр Максим Акбаровнинг «Саҳро» кинокартинаси эса энг яхши дебют номинацияларига лойиқ кўрилди. Энг яхши актёр Дастан Айбек («Шувоқ ҳиди»), энг яхши актриса Талаайкан Абазова («Эсимда»), энг яхши режиссёр эса Дархон Тулегенов («Ака-укалар») деб топилди. Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти Адилхан Эржановнинг «Адемоканинг сабоғи» фильмига насиб этди. Энг яхши фильм номинациясида ўзбекистонлик режиссёр Шокир Холиқовнинг «Якшанба» фильми ғолиб бўлди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент халқаро кинофестивали якунида "Энг яхшилар" тақдирланди — фото | Zamon.uz