Ўзбекистон ва Қирғизистон ОТМ ректорларининг биринчи форуми бошланди
Тадбир икки мамлакатдан 70 га яқин ОТМ раҳбарларини жамлаб, 4 октябрга қадар давом этади.

Бугун Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Қирғиз-Ўзбек университетида “Олий таълим тизимида интеграция, ҳамкорлик ва инновациялар” мавзусидаги Ўзбекистон-Қирғизистон олий таълим муассасалари ректорларининг I халқаро форуми бошланди.
Форумда икки давлат олийгоҳлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилади ва олий таълим трансформацияси муҳокама қилинади.
Тадбирда икки мамлакатдан 70 га яқин олий таълим муассасалари ректорлари ва бошқа йирик таълим ташкилотлари вакиллари қатнашиши кўзда тутилган.
Форум ўз ишини 4 октябрга қадар давом эттиради.







