Ўзбекистон

Ўзбекистонда «Турк киноси кунлари»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги Ўзбекистоннинг "Маданият ва санъат фидокори"медали билан тақдирланди.

Ўзбекистонда «Турк киноси кунлари»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди

 

Ўзбекистонда уюштирилган «Ипак йўли дурдонаси» ХV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида, тадбирнинг махсус меҳмони – Туркия Республикасига асос солинишининг 100 - йиллигига бағишланган «Маданият кечаси» ва «Турк киноси кунлари»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Унда, Халқаро Турк маданияти ташкилоти (ТУРКСОЙ) Бош котиби Султон Раев, Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Маданият ва туризм вазири ўринбосари Батуҳан Мумжу, Туркиянинг Тошкентдаги элчиси Олган Бекар ҳамда Туркиядан келган санъаткор ва меҳмонлар иштирок этди.

Очилишда сўзга чиққан Озодбек Назарбеков, фестиваль фақатгина дунёга машҳур кино санъаткорларини бирлаштирибгина қолмай, айни вақтда ўзаро тажриба ва уни алмашишда ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

 

 Фестиваль, кино санъати тарихида ёрқин саҳифа бўлиб қолишига ишончи комил эканлигини таъкидлаган Назарбеков, Ўзбекистон кино санъатининг 115 йиллик тарихга эга эканига алоҳида эътибор қаратди.

 

Назарбеков, маданият ва санъат аҳлини қўллаб-қувватлагани туфайли Туркия Маданият ва туризм вазирлигини Ўзбекистонинг «Маданият ва санъат фидокори» медали билан тақдирлаш истагида эканликларини билдириб, мукофотни Батуҳан Мумжуга топширди.

 

Маданият ва туризм вазири ўринбосари Мумжу эса, икки давлат ўртасида президентлик даражасида мустаҳкам алоқалар мавжудлигига эътибор қаратиб, шу доирада маданият соҳасидаги ҳамкорлик тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

 

ТУРКСОЙ Бош котиби Раев Турк дунёси киносига ҳисса қўшган, ҳаётини кинога бағишлаган ва унинг ривожи учун меҳнат қилган кино санъаткорларига ТУРКСОЙнинг «Фахрий» орденини тақдим этди.

 

Мазкур орденга озарбайжонлик Элчин Гулиев, қирғизистонлик Артикпай Суюндуков, қозоғистонлик Тунгишбай Жаманкулов, туркманистонлик Мая Аймедова, ўзбекистонлик Гулчеҳра Жамилова, турк кино санъаткори ва режиссёр Семиҳ Капланўғлу сазовор деб топилдилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда «Турк киноси кунлари»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди | Zamon.uz