Тошкентдаги шифохонада бемор вафот этди
Бунга шифокорларнинг лаёқатсизлиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 3-сонли болалар шифохонасида шифокорларнинг лаёқатсизлиги сабабли бемор вафот этгани, муассасада тиббий жиҳозлар ва дори-дармонлар етарли эмаслигига доир пост эълон қилинди. Ҳолатга шаҳар ССБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг январь ойида юз берган бўлиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганилиб, унинг натижаси бўйича жавобгарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.







