Зангиотадаги уй ҳожатхонасидан бола жасади топилди
Ҳолат бўйича БП маълумот берди.

Тошкент вилояти Зангиота туманида уй ҳожатхонасидан ёш боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 1 октябрь куни Зангиота туманида жойлашган бир уйнинг ҳожатхонасида тахминан 4-5 ёшли эркак жинсига мансуб мурда топилган.
Ҳозирда Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.







