Ўзбекистон

Ҳудудларда пахтага мажбурлаш ҳолатлари кузатиляптими?

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раси, депутат Бобур Бекмуродов ҳолатга муносабат билдирди.

Ҳудудларда пахтага мажбурлаш ҳолатлари кузатиляптими?

 

Шу кунларда айрим туманларда одамларни ноқонуний пахтага жалб қилиш ҳолатлари жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

 

“Алоҳида мансабдор шахслар ва айрим ҳокимлар томонидан одамларни оммавий равишда пахта йиғим-теримига жалб қилиш ҳаракатлари бугунги Ўзбекистоннинг прогрессив сиёсатига зид”, деб баёнот берди депутат Бобур Бекмуродов. Унинг сўзларига кўра, кластерлар ва фермерлар ўртасидаги қиймат ва фойда занжирларини қайта кўриб чиқиш керак.

 

У Telegram-каналида эълон қилган постида Ўзбекистонда ҳар мавсумда 6-7 миллион аҳоли, шу жумладан аёллар, болалар, талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг мажбурий меҳнатига барҳам берилганини қайд этган.

 

“Қисқа давр ичида Ўзбекистон ўнлаб халқаро ташкилотлар ва ҳукуматларнинг мазкур йўналишдаги "қора рўйхатлари"дан чиқарилди, бойкотлар бекор бўлди. Мамлакатимизда мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиб, қисқа давр ичида 300 дан зиёд мансабдорлар жавобгарликка тортилди.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз раҳбарининг сиёсатида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, айниқса мажбурий меҳнатга йўл қўймасликка қатъий эътибор қаратилмоқда”, – деган Бобур Бекмуродов.

 

Унинг таъкидлашича, алоҳида мансабдор шахслар ва айрим ҳокимлар томонидан одамларни оммавий равишда пахта йиғим-теримига жалб қилиш ҳаракатлари бугунги Ўзбекистоннинг прогрессив сиёсатига зид. Бундай ҳаракатларга тўлақонли барҳам бериш, эскича бошқарув ёндашувларидан батамом воз кечиш зарур.

 

“Шунингдек, мамлакатимизда пахта саноатининг муҳим ўрнини инобатга олган ҳолда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тегишли идоралар кластерлар ва фермерлар ўтасидаги қиймат ва фойда занжирларини қайта кўриб чиқиши лозим.

Ўз ўрнида, кластерлар ижтимоий масъулиятли бизнес қоидаларига риоя қилиши, фермерлар билан ўзаро муносабатларда ижтимоий манфаатларни инобатга олишлари шарт”, – деган Қонунчилик палатаси депутати.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ҳудудларда пахтага мажбурлаш ҳолатлари кузатиляптими? | Zamon.uz