Ўзбекистон

Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинган айрим маҳсулотлар зарарланганми?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги расмий изоҳ берди.

Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинган айрим маҳсулотлар зарарланганми?

 

Россельхознадзор томонидан Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинган узум ва помидор маҳсулотлари зарарлангани бўйича эътирознома келиб тушмаган. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хабар берди.

 

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондан Россияга экспорт бўлган узум ва помидор маҳсулотларида карантин ости организмлари (зарпечак ва Жанубий Америка помидор куяси) аниқланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ўрганишлар олиб борилди. Қайд этилишича, ҳолат бўйича Россия карантин хизмати (Росселхознадзор) томонидан агентликка эътирознома (нотификация)лар келиб тушмаган.

 

“Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида агентлик директори ўринбосари Нодиржон Касимов Россияга ишчи ташрифи доирасида Россельхознадзор вакиллари билан учрашиб, аниқланаётган ҳолатлар юзасидан фикр алмашади”, — дейилади хабарда.

 

Хабарда тадбиркорлардан шу каби ҳолатлар юзага келишини олдини олиш ва бу орқали халқаро майдонда Ўзбекистон бренди нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида экспортдан олдин боғ, дала ва маҳсулотнинг фитосанитар тозалигини аниқлаш бўйича ўсимликлар карантини инспекторларига мурожаат қилиш сўралган.

 

Маълумот учун, узум маҳсулотида аниқланган зарпечак Европа қитъасининг барча мамлакатларида, жумладан, Россия ҳамда Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка, Океания давлатларида кенг тарқалган.

 

Зарпечак илдизсиз паразит ўсимлик ҳисобланиб, барглар ҳосил қилмайди. Манзарали ва мевали дарахтлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига чирмашади ва фотосинтез жараёнларининг нормал кечишига тўсқинлик қилади.

 

Жанубий Америка помидор куясини Африка, Европа, Жанубий ва Шимолий Америка, Осиёда етиштирилган маҳсулотларда учратиш мумкин. Зараркунанда асосан помидорга зарар етказиб, личинка сабзавотнинг барги, пояси ва ҳосили билан озиқланади. Жанубий Америка помидор куяси билан зарарланган помидорда ўзига хос излар қолади. Зарарли организмга қарши агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб бориш, сифатли феромониторингни юритиш орқали самарали курашиш мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинган айрим маҳсулотлар зарарланганми? | Zamon.uz