Баҳодир Жалолов ҳам Осиё ўйинлари чемпиони бўлди
Шундай қилиб, бугун ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтинни қўлга киритди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов финалда азалий рақибларидан бири, қозоғистонлик Камшибек Конкбаев устидан яна бир бор ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) финал жангида таиландлик Титисан Панмотни мағлубиятга учратишга эришганди.
Шундан сўнг Абдумалик Халоков ҳам делегация ҳисобига галдаги олтин медални тақдим қилди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган боксчи финалда япониялик Шудаи Ҳарадани мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.







