Ўзбекистон

“Даракчи” журналисти Сурия Магдиева вафот этди

Бугун “Даракчи” таҳририяти оғир жудоликка учради, деб маълум қилмоқда нашр таҳририяти

“Даракчи” журналисти Сурия Магдиева вафот этди

 

 

«Газетанинг русча нашри "Даракчи плюс"нинг энг истеъдодли ва фаол журналисти Сурия Магдиева бевақт оламдан ўтди.

 

Марҳумани бутун Республика, айниқса, Наманган (у пойтахтга келишидан олдин "Наманган ҳақиқати"да ишлаган) истеъдодли журналист сифатида яхши биларди. У ҳеч ҳам чарчамайдиган, серҳаракат, республикадаги барча тадбирларда фаол,  жамоада барчага меҳрибон ва ақлли инсон эди.

 

У “Даракчи плюс” газетасининг ривожланишида ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшди. У ижтимоий соҳа, коммунал хизматлар, соғлиқни сақлаш, инклюзив таълим ҳақида кўп ёзарди, мактаб муаммоларини ёритган, сон-саноқсиз интервьюлар олган, пресс-турларда ва матбуот анжуманларида эса фаол қатнашарди.

 

Бугун "Даракчи" таҳририяти оғир йўқотишни бошдан кечирмоқда. Сурия Магдиеванинг ижоди газета саҳифаларида ва унинг ёрқин сиймоси эса қалбимизда абадий қолади».

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Даракчи” журналисти Сурия Магдиева вафот этди | Zamon.uz