Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти тўхтатилади
Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ маълум қилди.

6 октябрь куни Тошкент шаҳрининг 4 та тумани табиий газ таъминотидан вақтинча узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти хабар берди.
Маълум қилинишича, эртага қуйидаги 4 та туманда яшовчи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Яккасарой тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача):
“Дилбулоқ” МФЙ – аҳоли хонадонлари сони - 582 та, улгуржи истеъмолчилар сони - 11 та.
Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача):
“Посира” МФЙ – аҳоли истеъмолчилари сони - 450 та, 1 та АГТКШ (Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари).
Бектемир тумани (соат 11:00 дан 15:00 гача):
“Йик ота” МФЙ – ерли хонадон сони - 1940 та, улгуржи истеъмолчилар сони - 36 та.
Сергели тумани (соат 14:00 дан 17:00 гача):
“Фароғатли” ва “Хонободтепа” МФЙлари – ерли хонадон сони - 304 та, улгуржи истеъмолчилар сони - 5 та.







