Ўзбекистон

“Йўқол бу ердан, ифлос”. ЎзМУ проректори талабанинг онаси билан жанжаллашди

Университет маъмурияти ҳолат бўйича тушунтириш берди.

“Йўқол бу ердан, ифлос”. ЎзМУ проректори талабанинг онаси билан жанжаллашди

 

Ижтимоий тармоқда Ўзбекистон Миллий университети проректори талабанинг онаси билан жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан университет маъмурияти изоҳ берди.

 

Ҳолат сентябрь ойи биринчи ўн кунлигида рўй берган. Мурожаатчи аёл проректор қабулига кирган ва қизи геология факультети 1-курси кечки бўлимга ўқишга кирганини айтиб, талабалар тураржойидан ўрин ажратиш ва иш билан таъминлашни талаб қилган. Проректор аёлга кечки таълим шаклида таҳсил оладиган талабалар учун ётоқхона етишмаслиги, ўринлар кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабаларни қамраб олганини билдирган.

 

“Аёл тушунишни хоҳламай, у ҳолда иш билан таъминлаб берасизлар, деб талаб қўйган. Проректор агар имконият топсак, мактаблардан иш гаплашиб берамиз, деб керакли тавсияларни берган. Аёл эса фарзандига университетдан иш ҳал қилиб бериш талабини қўйган”, - дейилади хабарда.

 

Қайд этилишича, талаблари тўлиқ қаноатлантирилмаган аёл кетар чоғида университет раҳбарияти ва проректорни ўринсиз ҳақоратлаб кетган. Куракда турмайдиган сўзлар проректорнинг нафсониятига теккан ва у ҳам аёлга нисбатан қўпол сўзларни ишлатган. Шу вазият мурожаатчи томонидан ёзиб олинган ва “проректор мурожаатчи аёлни ҳақорат қилди” деган маънодаги қисми тарқатилган. Мазкур вазиятга проректор котибаси, университет хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳамда қабулдаги фуқаролар гувоҳ бўлишган.

 

Университет проректори билан рўй берган ушбу ҳолатда адолатли қарор чиқариш юзасидан тегишли орган томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ ўрганилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунича ҳозирда видеода акс этган проректор ўз вазифасидан вақтинча четлатилди ва унинг вазифалари университетнинг бошқа масъул проректорига юклатилди.

 

Тегишли текширувлардан сўнг проректорга ташкилий, интизомий ёки маъмурий чора кўриш бўйича якуний қарор қабул қилиниши билдирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Йўқол бу ердан, ифлос”. ЎзМУ проректори талабанинг онаси билан жанжаллашди | Zamon.uz