Зеленский илк бор Пашинян билан учрашди
Украина Араманистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида илк бор Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашди.
"Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан биринчи учрашувимиз чоғида биз Жанубий Кавказдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдик. Украина минтақа барқарорлиги ва мамлакатлар билан дўстона муносабатлардан манфаатдор", — деди Киев раҳбари.
Зеленский, шунингдек, Пашинян билан Украина ва Арманистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, минтақалараро иқтисодий лойиҳаларни муҳокама қилганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада Арманистон парламенти Рим статутини ратификация қилганди. Унинг асосида Халқаро жиноий суд ташкил этилган бўлиб, у аввалроқ Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берган эди.
Шундан сўнг Кремль Арманистон ҳукумати учун қўшимча саволлар туғилганини маълум қилди.







