Ўзбекистон

1 ноябрдан Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга киради

Янги норма талабларига жавоб бермаган туроператорларга Умра тадбирларини ташкил этиш ҳуқуқи берилмайди.

1 ноябрдан Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга киради

 

Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ фуқароларга Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади.

 

Мазкур қарор билан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилади.

 

Эндиликда Умра тадбирларини туроператорлар томонидан амалга ошириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

 

— Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш хизматларини кўрсатиш учун қўшимча равишда диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Диншунослик», «Исломшунослик», «Ислом тарихи ва манбашунослиги», «Зиёрат туризми» ва «Ислом ҳуқуқи» таълим йўналишлари (мутахассисликлар) битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;

 

— Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини кўрсатмоқчи бўлган тақдирда, лицензия талабгори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармаси учун очилган қуйида келтирилган банк реквизитига захира қилинганлиги ҳақидаги маълумотни ўзи мустақил тарзда олиши зарур.

 

Эслатиб ўтамиз, кучга кираётган янги норма талабларига жавоб бермаган туроператорларга Умра тадбирларини ташкил этиш ҳуқуқи берилмайди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

1 ноябрдан Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга киради | Zamon.uz