Францияда Украина байроғи олиб ташланди
Бунга Зеленскийнинг Тоғли Қорабоғ ҳақидаги гаплари сабаб бўлди.

Франциянинг жануби-шарқидаги Вен шаҳри маъмурияти Президент Владимир Зеленскийнинг Арманистон ва Тоғли Қорабоғ ҳақидаги сўзлари туфайли шаҳар мерияси фасадидан Украина байроғини олиб ташлашга қарор қилди.
Байроқ Вена мерияси фасадига 2022 йилнинг февралида осилган.
Мериянинг маълум қилишича, байроқни олиб ташлаш тўғрисидаги қарор Зеленскийнинг Озарбайжон Президенти билан телефон орқали мулоқотидан сўнг айтган баёнотлари муносабати билан қабул қилинган.
Хусусан, “Украина Президентининг Алиев билан суҳбатида давлатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги тамойилларига риоя қилиш тўғрисидаги сўнгги баёнотлари Тоғли Қорабоғда содир бўлаётган инсон ҳуқуқларининг бузилиши контекстида саволлар туғдирмоқда”.
Шаҳар расмийлари: “Озарбайжон газ савдосидан Арманистонга қарши ҳарбий ҳаракатларни молиялаштириш учун фойдаланганига эътибор бермаслик мумкин эмас”, — деб ҳисоблайди.
Зеленский ўзининг Телеграм-каналида 4 октябрь куни Алиев билан “минтақавий хавфсизлик, долзарб муаммолар ва ўзаро ҳамкорлик форматларини” муҳокама қилганини айтди.







