Малайзия қора тутун билан қопланди
Индонезиядаги ёнғин қўшниларга ҳам зарар етказмоқда.

Малайзия ҳукумати Индонезиядан ҳаво ифлосланиши муаммосини зудлик билан ҳал қилишни талаб қилди.
Малайзия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги бир кун аввал Жакартага мактуб йўллади. Қўшни давлатда содир бўлган ўрмон ёнғинлари туфайли Куала-Лумпурни қуюқ тутун қоплаган.
Сўнгги бир неча кун ичида Малайзиядаги ҳаво сифати сезиларли даражада ёмонлашди. Одамлар бош оғриғи ва нафас олиш қийинлигидан шикоят қилмоқда. Шифокорлар аҳолини ташқарида ҳимоя ниқобларини кийишга чақирди.







