Ўзбекистон

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия Президентлари табиий газ етказиб беришга старт берди

Россия газини “реверс” тарзда импорт қилиш бошланаётгани Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия Президентлари табиий газ етказиб беришга старт берди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин билан биргаликда Россиядан Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга табиий газ етказиб берилишига старт берди.

 

Телекўприк тарзида ўтган маросимда давлат раҳбари энергетика соҳасидаги уч томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқадиган ушбу воқеанинг тарихий аҳамиятини қайд этди.

 

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон ва Россия етакчиларига ушбу лойиҳанинг рўёбга чиқарилишини шахсан қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорлик билдирди. Газ етказиб беришни жуда қисқа муддатда ташкил этиш, магистрал газ қувури қисмларини реконструкция қилиш, компрессор станцияларини модернизация қилиш ва янги “Бейнов” газ-ўлчов станциясини қуриш ишларида иштирок этган мутахассисларга алоҳида раҳмат айтди.

 

Россия газини “реверс” тарзда импорт қилиш бошланаётгани Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга экани таъкидланди. Ушбу лойиҳа мамлакат энергетик хавфсизлигини таъминлаш, “мовий ёқилғи”ни кафолатли етказиб бериш манбаларини диверсификация қилиш йўлида олдинга ташланган катта қадам, истеъмолдаги мавсумий номутаносибликни қоплаш, аҳолини газ ва электр энергияси билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш учун энергия ресурсларининг қўшимча ҳажмлари демак.

 

Ушбу йирик лойиҳанинг рўёбга чиқарилиш ва унинг натижалари уч мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия Президентлари табиий газ етказиб беришга старт берди | Zamon.uz