Ўзбекистон

“Видеони кўриб, қаттиқ таъсирландим”

Зоир Мирзаев телевизорда эрига мурожаат қилиб, қизининг тўйида дуо беришини сўраган аёлга тўёна юборди.

“Видеони кўриб, қаттиқ таъсирландим”

 

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ажрашиб кетган турмуш ўртоғидан қизининг тўйида кўриниш бериб, дуо қилишини сўраган аёлга тўёна улашди.

 

"Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу видео эр-хотин ўртасидаги ажримлар ва оилавий низоларнинг олдини олиш қанчалар муқаддас вазифа эканлигига эътибор қаратади. Бугун пахта ҳосилининг йиғим-терими мавсуми авжида. Замира опа ҳам шу инсонлар қаторида Ўрта Чирчиқ туманига келиб, теримда иштирок этаётган экан. 

 

Видеони кўриб, сизнинг юрагингиздан қандай туғёнлар кечган бўлса, мен ҳам шундай қаттиқ таъсирландим. Излаб кўрсак, Ўрта Чирчиққа Сурхондарёдан келиб, теримда фаол қатнашаётган Замира опа Шайманова экан. 

 

Афсуски, Замира опанинг оиласи уч йил бурун дарз кетган. Эри уйдан чиқиб кетгани бўйича қайтмаган. Йилда бир-икки марта қишлоққа келиб, кўчада ўғилларини кўриб, қайтиб кетар, бундан қизининг дили қаттиқ оғрир экан. Яқинда тўй. Қизнинг кўзлари эса отасининг йўлига муштоқ.

 

Умид қиламанки, бу воқеа ўша инсонга ҳам сабоқ бўлади ва оиласи бағрига қайтади. Биз бу ҳолатни назоратга олдик, хотин-қизлар ва оила институтлари орқали қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

 

Энг катта ниятим — эр-хотин биргаликда қиз узатиб, элга тўй беришганида биз ҳам хизмат қилиб, уйларида меҳмон бўлиб, ёшларга бахт тилашимиз насиб қилсин. Ишонаманки, худди шундай бўлади, биз шунга ҳаракат қиламиз.

 

Инсонни қадрлаш, унга ҳурмат-иззат кўрсатиш, қийналган пайтларида ёнида туриб, ёрдам кўрсатиш бугун давлат сиёсатидир. Биз халқимиз кутган мана шу буюк сиёсатнинг оддий бир ижрочисимиз, холос", — дейди Тошкент вилояти ҳокими.

 

Тошкент вилояти ҳокимининг вакили сифатида Замира опа билан кўришган Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Қосимов тўёна Сурхондарё вилоятигача олиб бориб берилишини маълум қилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Видеони кўриб, қаттиқ таъсирландим” | Zamon.uz