Абдулла Арипов Осиё ўйинлари тантанали ёпилиш маросимида қатнашди
Бош вазир айни пайтда ишчи ташриф билан Хитойда бўлиб турибди.

Бугун Ханчжоу олимпия спорт маркази стадионида XIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цяннинг таклифига биноан айни пайтда ишчи ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мазкур тадбирда иштирок этди.







