Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди
Ушбу лавозимга илк бор ўзбекистонлик вакил тайинланмоқда.

Хитойнинг Тогнлу шаҳрида Осиё от спорти федерациясининг навбатдан ташқари умумий ассамблеяси бўлди.
Овоз бериш жараёнида Баҳромжон Газиев БАА, Эрон ва мезбон Хитой вакилларидан кўпроқ овоз тўплашга муваффақ бўлди ва Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига сайланди.
Маълумот учун: Б.Газиев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси ҳисобланади.







