Ўзбекистонда пахта толаси нархлари эълон қилиндими?
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда “пахта толасининг тахминий нархлари эълон қилинди” мазмунидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, пахта толаси нархлари Жаҳон бозорида шаклланган нархлар, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар ва фермер хўжаликларининг, масъул этиб белгиланган вазирлик ва идораларнинг таклифларини, шунингдек, пахта хомашёсини қайта ишлаш, логистика ва бошқа тааллуқли харажатларни инобатга олган ҳолда ҳукумат томонидан тасдиқланади, сўнг барча ОАВ орқали эълон қилинади.
"Ижтимоий тармоқларда баъзи маълумотларни охиригача ўрганиб чиқилмасдан, бир ёқлама ёндашув асосида кенг оммага тақдим этиш ҳолатлари учрамоқда. Ҳозирги тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди", дейилади хабарда.







