Ўзбекистон

Тошкент аэропортида Осиё ўйинлари иштирокчилари тантанали кутиб олинди

Бош вазир спортчиларни ғалаба билан табриклаб, Президент номидан табрик сўзини ўқиб эшиттирди.

Тошкент аэропортида Осиё ўйинлари иштирокчилари тантанали кутиб олинди

 

Тошкент вақти билан соат 19:30 да “Uzbekistan Airways”нинг Ханчжоудан учган самолёти 19-ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган миллий терма жамоа билан пойтахт аэропортига қўнди.

 

Ўзбекистон терма жамоаси медаллар сони ва сифати бўйича тарихдаги энг яхши натижани кўрсатди ва 71 та медаль – 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронзани қўлга киритиб, Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади. Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик спортчилар Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистон билан бирга 45 нафар иштирокчи давлат орасида энг кучли бешликдан жой олди.

 

Жамоани Тошкент аэропортида расмий кутиб олиш маросимида мутасаддилар, санъаткорлар, спортчилар, мураббийлар, жамоа аъзоларининг яқинлари иштирок этди. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов спортчиларни ғалаба билан табриклаб, Президент Шавкат Мирзиёев номидан табрик сўзини ўқиб эшиттирди. Маросим меҳмонлари орасида Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов, сенатор Маҳмуд Тоир, халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Озодбек Назарбековлар ҳам бўлди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент аэропортида Осиё ўйинлари иштирокчилари тантанали кутиб олинди | Zamon.uz