Ўзбекистон

Умрага кетаётганда саломатлиги ёмонлашган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам берилди

Юртдошларимиз ватанга қайтиши учун амалий ёрдамга, моддий кўмакка муҳтож бўлган.

Умрага кетаётганда саломатлиги ёмонлашган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам берилди

 

Умра сафарига кетаётган чоғида саломатлиги ёмонлашган Ўзбекистон фуқароларига Бош консуллик томонидан амалий кўмак кўрсатилди. 

 

“Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари Telegram ижтимоий тармоғи орқали икки нафар кекса ёшдаги Ўзбекистон фуқароси Умра сафарига кетаётган чоғида "Шаржа" халқаро аэропортининг транзит йўловчилар ҳудудида соғлиги ёмонлашиб қолгани ва Шаржа амирлигининг "Ал Қосимия" шифохонасига шошилинч тарзда олиб борилганлигидан воқиф бўлди”, — дейилади хабарда.

 

 

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқаролари жорий йил 26 сентябрь куни Умра сафарини бажариш учун хусусий сайёҳлик ширкатларидан бири орқали "Наманган – Шаржа – Мадина – Шаржа – Наманган" йўналиши бўйича ҳаво қатновига чипта олган. Уларга ширкат томонидан масъул бўлган вакил — "Элликбоши" томонидан лозим даражада эътибор кўрсатилмаган.

 

Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтиши учун амалий ёрдамга, моддий кўмакка муҳтож бўлган.

 

Бош консулхона ходимлари қийин аҳволда қолган кекса ёшдаги Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам бериш ва уларни ватанга қайтариш мақсадида "Ал Қосимия" шифохонаси масъуллари ҳамда Шаржа халқаро аэропортининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари масъул ходимлари билан музокаралар ўтказган.

 

 

Бунинг натижасида, Ўзбекистон фуқароларига шифохонага тўланиши лозим бўлган 4400 АҚШ долларидан воз кечиш ва Шаржа – Тошкент йўналиши бўйича бепул авиачипта билан таъминлаш бўйича келишувга эришилган. Шу тариқа улар ватанга қайтарилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Умрага кетаётганда саломатлиги ёмонлашган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам берилди | Zamon.uz