Ўзбекистон

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар қандай кўмак олади?

Жорий йил бошидан «Ёшлар дафтари»га кириш учун 360 436 та онлайн мурожаат келиб тушган. Шундан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг 340 440 нафари «Ёшлар дафтари»га киритилиб, 243 591 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ёрдам нималардан иборат бўлди?

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар қандай кўмак олади?

 

Дунёда турли иқтисодий муаммолар кўпайгани сари ижтимоий ҳимоя масаласининг долзарблиги ортиб боради. Коронавирус пандемияси бу масала давлат учун қанчалик муҳим эканини яна бир бор эслатди.



        Умуман, одамлар яхши яшаши, салоҳиятини рўёбга чиқариши учун тенг имкониятлар яратилмаса, бу ижтимоий тенгсизликнинг ўсишига, аҳоли табақаланиш жараёни чуқурлашишига олиб келиши мумкин.


        Шу боис ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечириши, муносиб турмуш шароитига эга бўлиши учун тенг имконият яратиб бериш зарур. Булар кўп жиҳатдан ёшларнинг касб ўрганиши ва иш топиши масаласига бориб тақалади. Давлат бу борада қандай ишлар қиляпти, шунга эътибор қаратамиз.



        Юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, чин етим ва ногиронлиги бўлган ёшларга манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим яратилди.


        Ҳар бир шахс билан индивидуал ва тизимли равишда мунтазам иш олиб боришни ташкил қилиш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар бўйича – “Темир дафтар”, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб-ҳунар ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган хотин-қизлар ва ёшлар бўйича тегишлича “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ҳаётга татбиқ этилди.



        Жорий йил бошидан “Ёшлар дафтари”га кириш учун 360 436 та онлайн мурожаат келиб тушган. Шундан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг 340 440 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб, 243 591 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ёрдам нималардан иборат бўлди?



        Хусусан, ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 14 187 нафар ёшларга 36,2 млрд сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари ажратилиб, ўз ҳудудларида доимий иш билан таъминланди.



        Мисол учун:

        – Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида яшовчи М.Х.га акфа ром ишлаб чиқариш бўйича фаолиятини йўлга қўйиш учун 12 млн сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари ажратилди. Ҳозирги кунда ўз ҳонадонида 4 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаб, ойлик 5-10 млн сўм даромад олмоқда.



        – Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи И.Н.га ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун компьютер жамланмаси олиб берилган. Бугунги кунда у автомобилларнинг яроқсиз шиналаридан болалар учун ўйинчоқлар ва кўргазма қуроллари ясаш фаолиятини йўлга қўйиб, айни вақтда ойлик 7-8 млн сўм даромад олишга эришмоқда.


        Ижтимоий ҳимояга муҳтож 40 мингдан ортиқ ёшларга 107,4 млрд сўм миқдорда тўлов-шартнома харажатлари қоплаб берилиб, таълимни давом эттириш имконияти яратилди.



        Мисол учун: Фарғона вилояти, Риштон туманида яшовчи О.Ш.га (онаси вафот этган, ярим етим) Тошкент давлат техника университети талабаси. “Ёшлар дафтари”га тўлов-контракт маблағларини тўлашда ёрдам сўраб киритилган. “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2022 йилда 1 млн 600 минг сўм, 2023 йилда эса 2 млн сўм “тўлов контракт” маблағлари тўлаб берилган.



        Бугунги кунда ўқишни муваффақиятли тугатиб Риштон туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлимида иш фаолиятини бошлади.



        Даволанишга эҳтиёжи мавжуд 26 519 нафар ёшларга хориж ва юртимиздаги шифохоналарда даволанишлари ва зарурий дори-дармонлари хариди учун 26,2 млрд сўм сарфланди.



        Мисол учун:

        – Тошкент шаҳри, Шахонтоҳур тумани “Янги Жарариқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Э.Д.га “Болалар серебрал фалажи (ДЦП)” ташхиси билан даволаниш учун “Ёшлар дафтари”га киритилиб, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Medion Family Grоup” клиникасида даволаниши учуг 14 млн сўм миқдорида даволаниш харажатлари қоплаб берилган.



        – Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида яшовчи Х.М. “Оғир буйрак етишмовчилиги” ташхиси билан даволаниш мақсадида “Ёшлар дафтари”га киритилган. Бугунги кунда “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 15 млн сўм маблағ ажратилиб, операция қилиниб соғлом ҳаётга қайтишига кўмаклашилди.


        Доимий иш ўрнига эга бўлмаган 6 438 нафар ёшларга 28,5 млрд сўм миқдорда ҳарбий хизмат бадали қоплаб берилиб, бандлиги таъминланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.