Америкалик аёл чивин чақиб фалаж бўлиб қолди
Аниқланишича, у Ғарбий Нил иситмаси билан касалланган.

Калифорниялик Сюзан Кори исимли аёлнинг чивин чаққач, икки оёғи фалаж бўлиб қолди. Аниқланишича, у Ғарбий Нил иситмаси билан касалланган.
Аввалига аёлни чивин чаққан, у бунга аҳамият бермаган. Бироз вақт ўтгач, Сюзан оёқларида крампларни ҳис қила бошлади ва у ҳам юқори ҳароратдан хавотирлана бошлади.
Кори бир куни ҳожатхонада йиқилиб, оёқларини сезмай қолгани учун унинг қариндошлари тез ёрдам чақиришган. Аёлнинг чивин чақиши бунчалик хавфли бўлиши мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмаган.
Калифорнияда чивинлар жуда кам учрайди. Бироқ ўтган қиш иссиқ бўлгани учун уларнинг сони кескин кўпайган. Шифокорлар бу йил қон сўрувчи ҳашаротлар янада кўп бўлишини истисно қилмаяпти.







