Сиёсат

Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Бугунга қадар мамлакатга БААдан гуманитар ёрдам етиб келган, шунингдек Туркиядан ҳам кўмак келиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди

 

Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Айни вақтда озиқ-овқат, палаткалар ва тиббий воситалардан иборат ёрдам энг катта юк самолёти – Boeing-747да етказиб берилди. Мезбонлар вакили Мавловий Шарофиддин Муслим синовли кунларда берилаётган бу ёрдамларни афғон халқи ҳеч қачон эсдан чиқармаслигини таъкидлади.

 

Ўзбекистон тарафи юборган ёрдам таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари: ун, буғдой, ёғ, макарон, гўшт маҳсулотлари, гуруч, шакар; чодир ва одеяллар, шунингдек бирламчи тиббий ёрдам учун зарурий барча воситалар бор.

 

Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бошчилигида етказилди.

 

Тадбирда, шунингдек ОАВ вакиллари ҳам қатнашди.

 

Ўзбекистон делегациясини Афғонистон ҳукумати томонидан тузилган зилзила оқибатларини бартараф қилиш бўйича комиссия раиси Мавлавий Шарофиддин Муслим, раис ўринбосари Аҳмадулло Муттақий ҳамда Транспорт ва фуқаро авиацияси вазири ўринбосари Абдул Саттор Гурволлар кутиб олди.

 

“Ўзбекистон – бизга ҳар доим биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзиб келган биродар мамлакат. Мен ўзим бир неча бор мамлакатингиздан келадиган кўмакни қабул қилиб, жабр кўрган халқимиз ўртасида тақсимлашда иштирок этганман. Биз Афғонистон Ислом Амирлиги ҳукумати ва халқи номидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва халқига чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз. Сизлар энг яхши қўшнимиз сифатида Аллоҳ юборган оғир синов кунларида ҳар доим ёнимизда турасиз. Буни ҳеч қачон бизни халқимиз эсидан чиқармайди”, – деди Мавлавий Шарофиддин.

 

Хабарда келтирилишича, зилзила оқибатларини бартараф қилиш учун ҳукумат комиссияси ишламоқда. Шунингдек, биринчи навбатда беморлар ва уйи бузилганлар учун ёрдам берилмоқда. Бугунга қадар Афғонистонга БААдан ҳуманитар ёрдам етиб келган, шунингдек Туркиядан ҳам ёрдамлар етиб келиши кутилмоқда.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди | Zamon.uz