Тошкент метросида поезд 12 дақиқа тўхтаб қолди
Расмийлар ҳодиса сабабини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқда Тошкент метрополитенининг Миллий боғ бекатида поезд бузулиб, 20 дақиқа тўхтаб қолгани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан расмийлар изоҳ берди.
Бугун, 10 октябрь куни соат 17:12 ларда Чилонзор йўналишининг Миллий боғ-Новза перегони эстакасида ҳаракатланаётган 29-сонли ҳаракат таркибида йўловчилар оқими кўп бўлгани боис техник носозлик ҳолати кузатилган. Ушбу ҳаракат таркиби 12 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган.
Машинист томонидан ўрнатилган тартибда кўрилган чора-тадбирлар натижасида поезд ҳаракати қайта йўлга қўйилган.
Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.







