Captiva–5 сотуви бошланади: автомобил нархлари маълум қилинди
Автомобил нархлари 350 миллион сўмгача бўлади.

Chevrolet Captiva(Captiva–5) сотуви 2023-йилнинг октябр ойи якунида бошланиши кутилмоқда. “Ўзавтосаноат” вакили автомобил нархларини маълум қилди.
Captiva–5 учта комплектацияда сотувга чиқарилади. Уларнинг нархлари қуйидагича:
LT1 (5 ўриндиқли): 299 900 000 сўм;
LT2 (7 ўриндиқли): 319 900 000 сўм;
PREMIER(7 ўриндиқли): 349 900 000 сўм.
Мазкур нархлар қўшилган қиймат солиғини ҳам ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган.
Аввалроқ Captiva–5 синовдан ўтказилаётгани, тест жараёни муваффақиятли якунланса, автомобил сотувга чиқарилиши маълум килинганди.
Автомобиллар Хитойдан олиб келинади.
Эслатиб ўтамиз, Uz Auto Motors 2021-йил сентябрда Captiva–5 автомобиллари нархларини эълон қилганди. Ўшанда мазкур русумдаги автомобиллар нархлари қуйидагича бўлган:
бошланғич LT комплектация — 192 775 000 сўм;
LT комплектация 5 ўринли —238 086 957 сўм;
LTкомплектация 7 ўринли — 244 782 609 сўм ;
PREMIER комплектация 7 ўринли — 269 478 261 сўм.
Компания хабарида ушбу нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган. Uz Auto савдо тизимида эса ҚҚС билан қўшиб ҳисоблаганда, премиер комплектация 309 900 000 сўмдан, LT 7 эса 281 500 000 сўмдан бошланиши қайд этилган, бошланғич LT ва LT5 комплектациялари нархлари эса келтирилмаган.
Орадан кўп ўтмай, 2021-йилнинг ноябр ойида Captiva–5 сотуви тўхтатилган.
Маълумот учун, Captiva модели Ўзбекистон бозорига 2007-йилда кириб келган. Ўша йилнинг октябрида мамлакатда автомобилни йиғиш йўлга қўйилган. 2011-йилнинг сентябри ва 2017-йилнинг февралида модел янгиланган. 2018-йилнинг сентябрида эса GMнинг глобал стратегиясига мувофиқ уни ишлаб чиқариш тўхтатилган.







