Жиззахда 12 ёшли бола машина ҳайдаб юргани аниқланди
Бола икки синглиси билан машина бошқариб кетаётган вақтида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган.

Жиззах вилоятида ЙПХ ходимлари томонидан вояга етмаган 12 ёшли ҳайдовчи автомашина бошқариб юрганлиги аниқланди.
ИИВ хабарига кўра, ёш бола машина ҳайдаб кетаётган вақтда инспекторлар томонидан тўхтатилган. Шундан сўнг бола 12 ёшли 5-синф ўқувчиси экани, ёнида икки синглиси ҳам борлиги аниқланган.
Боланинг онаси соғлиғи тўғри келмагани учун ўғлига машина ҳайдашга рухсат берганини айтган.
“Кечиринг, қўрқиб қолдим, бошқа машина ҳайдамайман”, — дея узр сўраган бола.







