Ўзбекистонлик талабалар Исроилдан эвакуация қилинди
Улар ўқишини онлайн давом эттиришади.

Бугун, 15 октябрь куни ўзбекистонлик талабалар Исроилдан эвакуация қилинди.
Элчихона маълумотларига кўра, Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Тошкентга учиб кетишган.
Институт билан талабаларнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилган.







